Ўзбекистон Малайзияга мевалар экспорт қилишни бошлади
Ўзбекистоннинг “Golden Prime Fruit” компанияси илк бор Малайзияга гилос, шафтоли, ўрик, узум ва олхўри етказиб бера бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Жорий июлда Малайзияга мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажми 5 тоннани ташкил қилган. Ўзбекистондан 1,5 тоннага яқин учинчи партия маҳсулот жўнатилган.
Юк ўзбек маҳсулотининг Малайзия бозорида танилиши даражасини ошириш мақсадида “Made in Uzbekistan” белгиси остидаги махсус қадоқда жўнатилган.
“Барра маҳсулот катта қизиқиш уйғотди ва компания Малайзияга мевалар экспортини ошириш имкониятини кўриб чиқмоқда”, деб таъкидлаб ўтишган “Golden Prime Fruit” вакиллари.
Айни вақтда Малайзиянинг етакчи савдо тармоқлари билан музокаралар олиб борилмоқда. Шунингдек, августда олис Малайзияга қўшимча равишда қовун жўнатиш режалаштирилмоқда.

Комментарии (0)