Атамбоев Путин билан учрашди. Путин қирғизистонликларни ҳозирги президент атрофида бирлашишга чақирди
Россия президенти Владимир Путин Кремлда Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев билан минтақа ва республикадаги вазиятни муҳокама қилганини маълум қилди.
"Ҳа, мен Алмазбек Шаршенович билан учрашдим. Биз минтақа ва Қирғизистондаги вазият ҳақида гаплашдик", - деди у журналистларга.
Путин Қирғизистон учун ҳозирда сиёсий барқарорлик муҳим эканлиги, республика аҳолиси амалдаги президент Сооронбай Жээнбеков атрофида бирлашиши кераклигини айтди.
"Менинг позициям маълум. Унгача (Атамбоев) ҳам шу позицияда эканлигимни билдиргандим. Мен Қирғизистон, у бизнинг иттифоқчимиз, бизга яқин давлат, етарлича бир нечта ички сиёсий силкинишларни, аниқроғи, камида икки марта бошидан кечирди деб ҳисоблайман. Менимча, Қирғизистон халқи манфаати учун тўхташ лозим. Мамлакат сиёсий барқарорликка муҳтож. Ва барча одамлар амалдаги президент атрофида бирлашиши ва унга давлатни ривожлантиришда ёрдам бериши керак", - деди у.
Путиннинг таъкидлашича, "Қирғизистон билан кўплаб ҳамкорлик режалари бор. Ва бу режаларни амалдаги ҳокимият билан амалга ошириш кўзда тутилган".
Аввалроқ Қирғизистон Социал-демократик партия вакили Кундуз Жолдубаева Алмазбек Атамбоев Россиядан келган RRJ-95B самолётида Москвага учиб кетганини, Москвага келганидан сўнг Кремлга йўл олганини хабар қилганди.

Комментарии (0)