Атамбоев Москвага учиб келгач, Федерал қўриқлаш хизмати ходимлари ҳамроҳлигида Кремлга йўл олди
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев Москвага учиб келганидан сўнг Кремлга йўл олди. Бу ҳақда Қирғизистон социал-демократик партияси расмий вакили Кундуз Жолдубаева ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Алмазбек Атамбоевга Федерал қўриқлаш хизмати ходимлари ҳамроҳлик қилмоқда. Аввалроқ Атамбоев Москвада юқори даражадаги учрашув ўтказиши маълум қилинганди.
Экспертларнинг фикрича, Москва Қирғизистондаги сиёсий инқирозни ҳал қилишда воситачилик қилишга қарор қилган.
Москвага Алмазбек Атамбоев билан бирга Жогорку Кенеш депутатлари ва Қирғизистон социал-демократик партияси расмий вакили ҳам келган.

Комментарии (0)