Атамбоев Россиядан жўнатилган махсус самолётда Москвага учиб кетди

Атамбоев Россиядан жўнатилган махсус самолётда Москвага учиб кетди
Дахлсизлик ҳуқуқи ва Қирғизистоннинг собиқ президенти мақомидан маҳрум этилган Алмазбек Атамбоев Россиянинг Кант ҳарбий базасидан хусусий самолётда Москвага учиб кетди.  
Аввалроқ Атамбоев дўстлари таклифига кўра Москвага бормоқчилигини ва 25 июль куни қайтишини эълон қилганди. У ким билан учрашишни режалаштирганини маълум қилмаган.
Социал-демократик партия вакили Кундуз Жолдубаеванинг ижтимоий тармоқда хабар қилишича, Атамбоевни олиб кетиш учун Россиядан RusJet авиакомпаниясининг RRJ-95B махсус борти келган.
Собиқ президентни 300га яқин тарафдорлари кузатиб қўйган. Атамбоевга уч нафар парламент депутати ва социал-демократик партия сиёсий кенгашининг икки аъзоси ҳамроҳлик қилмоқда.
Қирғизистон парламенти Алмазбек Атамбоевни 27 июнь куни дахлсизлик ҳуқуқи ва собиқ президент мақомидан маҳрум қилганди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий