Қирғизистон ва Тожикистон чегаранинг баҳсли ҳудудларини биргаликда патруллашга келишиб олди
Қирғизистон ва Тожикистон чегарасининг 22 июлда низо юз берган жойида Қирғизистон мутасадди идораларининг аҳоли билан учрашуви вақтида отишма содир этилди.
22 июлда Тожикистоннинг Ворух ва Қирғизистон Аксай қишлоқлари аҳолиси ўртасида низо чиққан. Низо чиқишига қишлоқлардан бирида флагшток ўрнатилиши сабаб бўлган. Низо вақтида ўқотар қурол қўлланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, 23 июлда юз берган отишма оқибатида 3 киши, жумладан “Ак-Сай” чегара бўлинмаси бошлиғи яраланган. Учрашувда Қирғизистон ички ишлар вазири Қашқар Жунушалиев, давлат чегара хизмати раиси Уларбек Шаршеев, Боткен вилояти маъмурияти вакили Акром Мадумаров иштирок этган.
Аксай аҳолиси билан учрашув вақтида Тожикистон томондан 2-3 марта ўқ узилган. Таъкидланишича, ҳарбийлардан бири оёғидан яраланган.
Бишкек ва Душанбе 22 июлдаги воқеадан кейин умумий чегаранинг баҳсли ҳудудларини биргаликда патруллашга келишиб олди. Бу ҳақда Боткен вилояти маъмуриятида маълум қилинган.
Таъкидланишича, ушбу чоралар чегарадаги вазиятни тартибга солишга ёрдам беради.
Охирги маълумотларга кўра, икки қишлоқ аҳолиси ўртасида чиққан низо вақтида иккала томондан умумий ҳисобда 30 киши, жумладан чегарачилар ва милиция ходимлари жабрланган. Тожикистоннинг бир фуқароси ўқотар жароҳатдан ҳалок бўлган.

Комментарии (0)