МХДҚ Тожикистон ҳуқуқ ҳимоячисига нисбатан жиноий иш қўзғади

МХДҚ Тожикистон ҳуқуқ ҳимоячисига нисбатан жиноий иш қўзғади
Қирғизистоннинг миллий хавфсизлик хизмати Тожикистон ҳуқуқ ҳимоячиси Собир Валиевга қарши иш қўзғади. Яқиндагина Бишкекка келган Валиевнинг хотини ҳам қўлга олинган эди, бироқ ҳеч қаерга кетмаслик кафолати билан бўшатилган.
Валиевнинг хотини Жанет Хамзаева Бишкекка келганда Валиевга нисбатан иш қўзғалган. Ҳуқуқ ҳимоячисининг ўзи эса Қирғизистон ва Тожикистондан ташқарида яшайди.
МХДҚнинг маълумотларида айтилишича, Хамзаева турмуш ўртоғига сохта Қирғизистон паспортини бериш ва Қирғизистон чегарасини ноқонунйи бузиб ўтиш бўйича тергов қилинмоқда.
«Хамзаева (Валиева) Қирғизистон Республикасининг миллий хавфсизлик хизматига турмуш ўртоғи Валиевнинг қидирилишга боғлиқ тергов қилинмоқда. Хамзаева гувоҳ қатори сўроқ қилинди», — деб ёзилади МХДҚнинг маълумотида.
Валиевнинг хотини 2-октябрда «Манас» ҳаво майдонида қўлга олиниб, миллий хавфсизлик маҳкамасига етказилган — ўша куни тунда ҳеч қаерга кетмаслик кафолати билан қўйиб юборилган ва эртаси куни 14:00да сўроққа чақирилган.
Хамзаеванинг оқловчиси Рисбек Адамалиевнинг Kloop.kgга билдиришича, Валиевнинг турмуш ўртоғи ҳозирда уйда.
«Бироқ бугун ҳам МХДҚга келсин деган буйруқ келди. Соат иккида оқловчилари билан Хамзаева МХДҚга сўроққа борган. Биз унга нисбатан қандай жиноий иш қўзғалганини билишимиз зарур, қайси моддалар ва унинг иши билан ким шуғулланаётганини ҳам сўраймиз», — деди у.

Хамзаеванинг қўлга олиниши

Хамзаева МХДҚнинг ҳодимлари 2-октябрь куни «Манас» ҳаво майдонидан ушлаб кетишган. Шу куни Хамзаева онасининг касал бўлиб қолгани сабабли Истанбулдан Бишкекка учиб келган.
Хамзаеванинг оқловчиси Динара Медетова МХДҚнинг биносига киритилган эмас. Хамзаеванинг онасини уйида тинтув ўтказилган.
МХДҚнинг ҳодимлари ҳуқуқ ҳимоячисининг хотини нима асосда қўлга олинганлиги тўғрисида маълумот бермаган.
«Хьюман Райтс Вотч» халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Хамзаеванинг қўлга олиниши бўйича безовталанганини билдирган.
«Унинг қўлга олинишининг сабаблари номаълум. Биз Қирғизистон ҳукуматига батафсил эътибор қаратиш ва халқаро нормалар сақланиши бўйича мурожаатнома жўнатдик», — деди «Хьюман Райтс Вотч»нинг Марказий Осиёдаги тадқиқотчиси Стив Свердлов «Азаттык» радиосига.



Ҳуқуқ ҳимоячиснинг яқинлари 2015-йили Тожикистоннинг ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари Валиевни ва унинг қариндошларини кузатаётганини айтиб чиқишган.
Ўтган ҳафтада Валиев Варшавада ўтган ЕХҚТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича ўтказилган йиғинида Тожикистон ҳукуматини танқид қилган эди.
Валиевнинг Kloop.kgга билдиришича, Хамзаевани «унинг хотини бўлгани учун» ушлаб кетишган.
Ҳуқуқ ҳимоячиси ва «24» мухолифат гуруҳининг лидери YouTube каналидан ва ижтимоий саҳифалар орқали фуқароларни демократик ислоҳотларга ундай бошлагандан кейин махсус хизматлар унинг изига тушган эди. У экстремизмда айблангандан кейин Валиев давлатдан чиқиб кетган.
Муаллиф: Александра Титова

Комментарии (0)

Оставить комментарий