Россияда йил охиригача болалар учун оммавий тадбирлар тақиқланди

Россияда йил охиригача болалар учун оммавий тадбирлар тақиқланди

«Роспотребнадзор» 2020 йил охиригача мактаблар, болалар боғчалари ва огомгоҳлар учун махсус санитария қоидаларини ўрнатди. Болаларнинг ҳароратини ўлчаш тавсия этилади, мактаб ва болалар боғчаларида оммавий тадбирлар ўтказиш тақиқланади.

Фото: Владимир Астапкович / РИА Новости
«Роспотребнадзор» коронавирус пандемияси вақтида мактаблар ва болалар боғчалари иши учун санитария талабларини ўрнатди. Тегишли қарор идора раҳбари ва Россия бош давлат санитария врачи Анна Попова томонидан имзоланди, ҳужжат ҳуқуқий ахборот расмий порталида эълон қилинди.
Янги талаблар 2021 йил 1 январгача амал қилади. Улар болалар билан ишлайдиган барча ташкилотларга, жумладан соғломлаштириш оромгоҳлари, қўшимча таълим муассасалари, савдо марказлари ва аэропортлардаги ўйин хоналари ҳамда болалар спорт ташкилотларига тегишли.
«Роспотребнадзор» томонидан киритилган санитария қоидаларига мувофиқ:
  • болалар ташкилотларида «турли гуруҳлар иштирокида» оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланади. Оромгоҳларда оммавий тадбирларга фақат очиқ ҳавода ва турли гуруҳдаги болалар ўртасида тўғридан-тўғри алоқага йўл қўймаган ҳолда рухсат берилади;
  • болалар ва катталарда ҳароратни мажбурий текшириш махсус журнал юритиш орқали амалга оширилади;
  • мактабларда ҳар бир синфга алоҳида хона ажратиш таклиф этилди. Унда жисмоний тарбия, чизмачилик, меҳнат, физика ва кимё дарслари каби махсус жиҳозлар керак бўлганлардан ташқари бошқа барча фанлар бўйича дарслар олиб борилади;
  • мактабларда аттестацияни ўтказиш пайтида 1,5 м ижтимоий масофа белгиланади. Бунинг учун ўқувчиларни зигзаг шаклида жойлаштириш таклиф қилинмоқда, битта партада бир киши бўлади;
  • мактабгача ёшдаги болалар ҳам алоҳида гуруҳларда шуғулланиши керак;
  • болалар боғчаларида ўйинчоқлар ҳар куни дезинфекция қилинади;
  • бинонинг кириш қисмида, ошхоналар ва ҳожатхоналарда антисептиклар ўрнатилиши керак.
Бундан ташқари, жорий йил охиригача «Роспотребнадзор» болаларнинг бошқа ҳудудлардаги оромгоҳларда дам олишини тақиқлаб қўйди. Истиснолар фақат Арктика ҳудудида яшовчилар учун амал қилади. Москва, Санкт-Петербург ва Севастополдан келган болалар ушбу федерал аҳамиятга эга шаҳарларга чегарадош ҳудудларда ҳордиқ чиқариши мумкин.

Комментарии (0)

Оставить комментарий