Тожикистонда ҳукумат аъзолари ҳарбий йиғинларга чақирилди

Тожикистонда ҳукумат аъзолари ҳарбий йиғинларга чақирилди
Тожикистонда вазирлик ва идоралар раҳбарлари 5-6 июль кунлари мамлакат жанубидаги Фахробод полигони ва республика Қуролли кучларининг автоматлаштирилган бошқарув марказида бўлиб ўтган ҳарбий йиғинларга чақирилди.
«Авеста»нинг Тожикистон Мудофаа вазирлиги матбуот маркази раҳбари Ориф Нозимиёнга таянган ҳолда хабар беришича, йиғинлар аввалида Хавфсизлик кенгаши котиби Маҳмадали Ватанзода ҳамда мамлакат мудофаа вазири Шерали Мирзо иштирокчилар олдида нутқ сўзлашди.
Мудофаа вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, йиғинлар ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан ўтказилди. Ҳукумат аъзолари ҳарбий техника билан таништирилган.
Шунингдек, йиғинлар иштирокчилари отиш майдонида нишонларга қарата ўқ узишган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий