Эроннинг Ҳиркон ўрмонлари ЮНЕСКО-нинг бутунжаҳон мероси рўйхатига олинди

Эроннинг Ҳиркон ўрмонлари ЮНЕСКО-нинг бутунжаҳон мероси рўйхатига олинди
Эрон телерадио кампанияси тарқатган хабарига кўра, ЮНЕСКО ташкилоти бутунжаҳон мероси қўмитасининг 43 йиғилишининг бешинчи кунида Эроннинг Ҳиркон табиий ўрмонлари Эрон ҳайати, 180 мамлакатдан 2500 нафар намоянда ҳамда бир нечита халқаро ташкилотларнинг иштироки билан ўтказилган керакли тадқиқотлардан кейин ЮНЕСКО-нинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига олинди. 
Эрон Ҳиркон ўрмонлари Бутунжаҳон мерос рўйхатига кириши билан бу ўрмонлар "Кавири Лут"-дан сўнг Эроннинг иккинчи табиий мероси сифатида Бутунжаҳон мероси рўйхатига олинди. Эроннинг табиий ва маданий меросининг ЮНЕСКО ташкилоти Бутунжаҳон мероси рўйхатига кириши 24-та етди. 
Ҳиркон ўрмонлари 2 миллион гектар масоҳат билан Гулистон, Гелон, Мозандарон, Симнон ва Шимолий Хуросон вилоятларида жойлашган ва бу ўрмонларда қушларнинг 296 тури , сут эммизувчиларнинг 98 тури мавжуд бўлиб, 150 хил ўсимлик, қарағай дарахтлари ўсади.    
Эроннинг ЮНЕСКО ташкилотидаги доимий элчиси Аҳмад Жалолий Ҳиркон ўрмонлари ЮНЕСКО-нинг Бутунжахон мероси рўйхатига киришининг аҳамиятига ишора этиб, бирон бир асар Бутунжаҳон мерос рўйхатига кирса, яъни миллий чегаралардан кенгроқ қадр-қийматга эгадир ва бутун инсониятга тегишлидир,-деб айтди.  

Комментарии (0)

Оставить комментарий