Таиландда Нодиржон Мирзааҳмедов Ўзбекистон жамоаси ҳисобига илк олтинни келтирди

Таиландда Нодиржон Мирзааҳмедов Ўзбекистон жамоаси ҳисобига илк олтинни келтирди
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ҳаваскор боксчилар ўртасидаги Осиё чемпионати финал жанглари бошланди. Дастлабки жангда Ўзбекистон жамоасининг -49 кг вазн тоифасидаги вакили Нодиржон Мирзааҳмедов олтин медал учун жанг қилди.
Нодиржон Мирзаҳмедов ҳиндистонлик Дипакни ҳакамларнинг баҳоларига кўра мағлуб этди ва Осиё чемпионатининг олтин медалига сазовор бўлди.
Бугун яна тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи финалда рингга чиқади.
-56 кг: Миразизбек Мирзахалилов (Ўзбекистон) – Кавиндер Сингх Бишт (Ҳиндистон)
-69 кг: Бобо Усмон Батуров (Ўзбекистон) – Севонретс Оказава (Япония)
-91 кг: Санжар Турсунов (Ўзбекистон) – Хёнг Кю Ким (Жанубий Корея)
+91 кг: Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) – Қамшибек Конкабаев (Қозоғистон). 

Комментарии (0)

Оставить комментарий