Иккита ҳарбий округ қўшинлари қўмондонига ўринбосарлар тайинланди

Иккита ҳарбий округ қўшинлари қўмондонига ўринбосарлар тайинланди
Ўзбекистон мудофаа вазирининг буйруғига кўра, полковник Искандар Маматмусаевич Маллаев Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинлари қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бунга қадар Искандар Маллаев Шимоли-ғарбий ҳарбий округи қўшинлари қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида хизмат қилиб келаётган эди.
Искандар Маллаев Донецк олий ҳарбий-сиёсий муҳандис ва алоқа қўшинлари билим юрти ҳамда Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясини тамомлаган. 2014 йилда «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган.
Шунингдек, Мудофаа вазирлиги тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошақармасининг бошқарма бошлиғи ўринбосари подполковник Нуриддин Баҳриддинович Қодиров Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимини эгаллади.
Нуриддин Қодиров Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртини ваҚуролли Кучлар академиясини тамомлаган. Хизмати давомида тарбиявий ва мафкуравий ишлар органларида қуйи поғоналардаги қатор лавозимлардан ўтган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий