Назарбоев истеъфосини эълон қилишдан аввал Путин билан гаплашган

Назарбоев истеъфосини эълон қилишдан аввал Путин билан гаплашган
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев истеъфога чиқишини эълон қилишдан аввал Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали гаплашган. Бу ҳақда Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песковга асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Бугун кундузи Владимир Путин ҳамда Нурсултон Назарбоев телефон орқали гаплашишди. Бироқ ҳозирча суҳбат мавзусини ошкор қила олмаймиз»,- дея Песковнинг сўзларидан иқтибос келтиради «РИА Новости».
Бугун Қозоғистонни қарийб 30 йилдан буён бошқариб келган Нурсултон Назарбоев давлат раҳбари ваколатларини топширди. Қозоғистон президенти вазифасини вақтинча Қозоғистон Сенати спикери Қосим-Жўмарт Токаев бажариб туради.

Комментарии (0)

Оставить комментарий