Тожикистон Ўзбекистон билан парвозларни қайта тиклайди

Тожикистон Ўзбекистон билан парвозларни қайта тиклайди
Тожикистонликлар 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон шаҳарларига парвоз қилишлари мумкин. Улардан саломатлиги тўғрисида тиббий маълумотномага талаб этилади.
Тожикистон 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари билан халқаро авиақатновларни қайта тиклайди. Тегишли қарорни Тожикистонда коронавирусга қарши кураш бўйича штаб қабул қилди. Бу ҳақда Тожикистоннинг “Ховар” Миллий ахборот агентлиги хабар қилди
“Республика штаби қарорига мувофиқ, 1 июлдан Бирлашган Араб Амирликлари ва Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари йўналишлари бўйича халқаро авиақатновлар очиқ бўлади. Барча йўловчилар саломатлиги тўғрисида тиббий маълумотномага эга бўлишлари шарт”, - дейилган хабарда.
Тожикистон 20 мартдан бошлаб мамлакатда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида барча аэропортларини ёпган эди. Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар эса 16 март куни тўхтатиб қўйилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 15 июндан бошлаб халқаро авиақатновларни қисман қайта тиклади. Қатновлар  “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифасида амалга оширилади.
 

Комментарии (0)

Оставить комментарий