Тожикистон аҳолисининг электр энергиясидан қарзи 1 млрд АҚШ доллардан ошиб кетди

Тожикистон аҳолисининг электр энергиясидан қарзи 1 млрд АҚШ доллардан ошиб кетди
Тожикистон аҳолисининг электр энергиясидан фойдалангани учун қарзи 1 млрд АҚШ долларига етди. Бу ҳақда «Барки точик» энергохолдинги расман маълум қилар экан, аҳоли электроэнергия истеъмоли учун асосий қарздор эканлигини таъкидлади.
Аҳолига электроэнергия етказиб беришда монопол бўлган корхонанинг бу каби маълумотлари ҳамиша қизғин мунозаралар ва мутахассислар ўртасида баҳсларга айланиб кетади. Хукумат ўзи тақдим қиладиган маълумотлар ҳақиқатга мос келишини айтишига қарамай, аҳоли ва экспертлар бу маълумотга эҳтиёткорона ёндашади ва унга эътироз билдиради.
Жаббор Расулов туманида истиқомат қилувчи 49 ёшли Алишер Аминов ҳар ойда ишлатган электроэнергия учун100 сомони (11 долларга яқин) ва ундан кўп сомони миқдорида хақ тўлайди. У чироқ учун тўловлар квитанциясини кечиктургудек бўлса, унинг уйини назоратчилар босади ва электроэнергия узиб қўйилишини айтиб пўписа қилишади. Унинг айтишича, ўзи истиқомат қиладиган маҳалланинг барча аҳолиси электроэнергия учун вақтида ҳақ тўлайди, чунки ҳақ тўламайдиган бўлсалар чироқ ўчириб қўйилишини яхши билишади.
«Барки точик»нинг расмий маълумотларига қараганда, аҳолининг электроэнергия истеъмолига бўлган қарзи 956,8 млн сомони ёки салкам1 млрд сомони (105 млн доллар)ни ташкил қилади. Бу – 11 февраль куни энергохолдинг сайтида 11 февраль куни эълон қилинган сўнгги статистик маълумотдир. «Барки точик»нинг таъкидлашича, бу каби қарзлар мустақиллик йилларида тўпланиб қолган.
Электроэнергия истеъмоли учун қарзлар билан боғлиқ масала ҳамишга аҳоли ва «Барки точик» ўртасида баҳсларга сабаб бўлади. Масалан, ўтган ҳафтада Кулоб шаҳрида истиқомат қилувчи бир гуруҳ аҳоли вакиллари электр тармоқ ходимлари электрэнергия истеъмолини ҳисоблаётганларида ҳисоб кўрсаткичларини ўзгартириб қўйишлари ва “улардан кўпроқ пул ундиришга” уринишини айтиб шикоят қилишди.
«Барки точик» Тожикистондаги иккита давлатга тегишли монопол корхонанинг бири ҳисобланади, аудитор компанияларнинг фикрича, унинг фойдасидан зарари кўпроқ экан. Масалан, 2017 йилги аудит «Барки точик» энергохолдингининг зарари 3 млрд 406 млн сомони эканини кўрсатди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий