СИНОПТИКЛАР ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАРНИ АПРЕЛЬ ОЙИДА ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТАЁТГАНИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ БЕРДИ

СИНОПТИКЛАР ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАРНИ АПРЕЛЬ ОЙИДА ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТАЁТГАНИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ БЕРДИ
Ўзгидромет хабарига кўра, апрель ойининг охирига келиб ҳаво ҳарорати +33 даражагача кўтарилади.
3 апрелда Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёмғир ёғиши кутилмоқда. 4 апрель куни Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида, 5 ва 6 апрелда эса шимолий ҳудудлар ва Фарғона водийсидан ташқари, республиканинг қолган ҳудудида айрим жойларга ёмғир ёғади. Шу даврда ҳарорат +17…+22 атрофида, айрим кунларда +23…+25 даражагача бўлади.
 
Кейинчалик, қисқа танаффусдан кейин Ўзбекистонда яна ёмғирли давр бўлиши кутилмоқда. Ундан сўнг апрелнинг охиригача қуруқ ва илиқ даврлар об-ҳаво нобарқарор бўладиган ёмғирли давр билан алмашиб туради. Ёмғир асосан қисқа муддатли бўлиб, момақалдироқ бўлади ва шиддатли шамол эсади.
 
Кундузги ҳарорат +20…+25 даражадан +25…+30 даражагача ўзгариб туради, апрель ойининг охирги ўн кунлигида +30…+33 даражагача кўтарилади. Айрим кунларда ёмғир ёғаётганда ҳароратнинг +13…+18 даражагача пасайиши эҳтимоли йўқ эмас.

Комментарии (0)

Оставить комментарий