Покистон ядровий заряд ташувчи баллистик ракетани муваффақиятли синовдан ўтказди

Покистон ядровий заряд ташувчи баллистик ракетани муваффақиятли синовдан ўтказди
Покистон «Ҳатф-3» баллистик ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда Daily Times нашри хабар берди. 
Синов Покистон армияси стратегик кучларининг тезкор тайёргарликни машқ қилишга қаратилган машғулотларининг бир қисми бўлган. Покистон қуролли кучларида таъкидланишича, ракетанинг учиш узоқлиги 290 кмни ташкил қилади.
XI асрда яшаган ҳукмдор Маҳмуд Ғазнавий шарафига “Ғазнавий” деб ҳам аталувчи ракета ядровий каллакларни таший олади.
2019 йил августда Покистон ушбу ракетани тунги вақтда синовдан ўтказган. Ноябрда эса Покистонда “Шаҳин-1” баллистик ракетаси муваффақиятли синовдан ўтказилган. Ушбу ракета ҳар қандай турдаги жанговар, жумладан ядровий каллакларни 650 кмгача етказа олади.

Комментарии (0)

Оставить комментарий