Ҳиндистон гипертовушли қурол ишлаб чиқаришга киришди

Ҳиндистон гипертовушли қурол ишлаб чиқаришга киришди
Hindustan Times газетасининг ёзишича, яқин вақт ичида синовлар ўтказиш ва технологияларни такомиллаштириш учун аэродинамик қувур ишга тушади

Ҳиндистон мудофаа тадқиқотлари ва ишлаб чиқариш ташкилоти (DRDO) янги авлод гипертовушли қуролини яратиш устида иш бошлади. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Hindustan Times газетаси хабар берди.
Манбаларнинг сўзларига кўра, DRDO гипертовушли қурол - товуш тезлигидан беш баравар тезроқ учувчи ракета яратишга киришган. Яқин вақт ичида синовлар ўтказиш ва технологияларни такомиллаштириш учун аэродинамик қувур ишга тушади.
Газетанинг эслатишича, айни пайтда Хитой, Россия ва АҚШ турли хил гипертовушли қуролларни синовдан ўтказмоқда.

Комментарии (0)

Оставить комментарий