Германия кучли миграция инқирози юз беришидан хавфсирамоқда

Германия кучли миграция инқирози юз беришидан хавфсирамоқда
ГФР ички ишлар вазири Хорст Зеехофер Европада 2015 йилдагидан кучлироқ янги миграция инқирози юз беришидан хавфсираётганини айтди.
"Биз европалик ҳамкорларимизга ЕИ ташқи чегараларини назорат қилишда кўпроқ ёрдам беришимиз керак. Уларни узоқ вақт ёлғиз қолдирдик", деди Зеехофер Bild am Sonntag таблоидига берган интервьюсида. "Агар бундай қилмасак, бизни 2015 йилдаги каби, эҳтимол тўрт йил олдингидан ҳам кучлироқ қочоқлар оқими кутмоқда", деб қўшиб қўйди у.
Унинг сўзларига кўра, Европа комиссиясининг янги раҳбари Урсула фон дер Ляйен билан биргаликда "бу яна такрорланмаслиги учун барча нарсани қилиш керак". Бу масала бўйича Германия ИИВ "федерал канцлер томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда", дея таъкидлади у.
Германия ИИВнинг маълумотларига кўра, 2015 йилда ГФРга 850 мингга яқин қочоқ ва муҳожирлар келган, уларнинг аксарияти мамлакатга ноқонуний равишда, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз кирган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий