Россиянинг янги авлоддаги МС-21 йўловчи самолёти биринчи халқаро парвозини амалга оширди

Россиянинг янги авлоддаги МС-21 йўловчи самолёти биринчи халқаро парвозини амалга оширди
Россиянинг янги авлоддаги МС-21-300 йўловчи самолёти биринчи халқаро парвозини муваффақиятли амалга оширди. 
Таъкидланишича, лайнер ўз тарихидаги илк халқаро кўргазма – Истанбулда 17-22 сентябрь кунлари ўтадиган авиация, коинот ва технология фестивали “Teknofest 2019”га келди.  
Самолёт Москва областидаги Жуковский аэродромидан ҳавога кўтарилиб, 2,5 минг км масофани 3,5 соатда учиб ўтган. 
Таъкидланишича, самолёт парвозда ўзини яхши кўрсатган, барча тизимлари соз ишлаган.  
Самолётни яратган “Иркут” корхонаси бош директори Равиль Хакимов кўргазма давомида самолёт тақдимоти ўтказилиши режалаштирилаётганини маълум қилган.  
МС-21-300 янги авлоддаги яқин ва ўрта магистрал йўловчи самолёти бўлиб, ўз бортига 150 дан 211 нафаргача йўловчини олиши мумкин. Илк парвози 2017 йил майида ўтган. Самолётни сертификатлаштиришни 2020 йилда якунлаш режалаштирилган, серияли ишлаб чиқарилиши эса 2021 йилдан бошланиши кутилмоқда. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий