class="attachment-tie-medium" alt="Группа"/>

Қирғизистон-Тожикистон чегарасида отишма юз берди, бир ҳарбий ҳалок бўлди

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида отишма юз берди, қирғизистонлик бир ҳарбий ҳалок бўлди, деб маълум қилди Қирғизистон давлат чегара хизмати.
Хабарда айтилишича, биринчи бўлиб тожик томони Қирғизистоннинг "Максат" чегара пости, сўнгра "Сай" чегара пости томон ўқ узган.

"21.30да отишма тўхтаган. Қирғизистон ва Тожикистон чегара хизматлари вакиллари воқеанинг кескинлашишига йўл қўймаслик бўйича музокаралар ўтказмоқда", - дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, ҳодисага Тожикистон фуқаролари давлат чегарасининг белгиланмаган участкасида қурилиш ишларини бошлашлари сабаб бўлган. Бунга жавобан Қирғизистон фуқароси худди ўша жойда уйи атрофига девор уришни бошлаган.
"19.30ларда тожик ҳарбийлари Қирғизистон фуқаросидан агрессив тарзда қурилишни тўхтатишни талаб қилишган, ўртада даҳанаки жанг келиб чиққан ва отишмага айланган", - дейилади Қирғизистон чегара хизмати томонидан.


Добавить комментарий

Добавить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив