Руҳоний: Американинг сакцияси билан Эрон ташқи ишлар вазири ва соқчилар корпуси дунё бўйлаб машҳурроқ бўлди

Руҳоний: Американинг сакцияси билан Эрон ташқи ишлар вазири ва соқчилар корпуси дунё бўйлаб машҳурроқ бўлди
Ҳасан Руҳоний бугун Теҳронда Эрон ташқи ишлар вазирлигининг вазири, етакчи раҳбарлари ва ўринбосарлари билан учрашиб, Американинг Эронга қарши жорий этган барча санкциялари тезкари натижа берганини эслатиб ўтиб, Америка санкциялари Эрон халқини янада кучайтиради ва Эрон халқи барча мушкулотларни мувафаққиятлик билан босиб ўтади,-деб айтди. 
Руҳоний Оқ Уйда шундай ҳокимлар қудрат бошига келишганким, тарихда бу ҳадда шарманда бўлиши мушоҳада этилгани йўқ ва Америка нафақат Баржом ядровий келишувидан чиқишда, балки Европага қарши босим ўтказиш, БМТ хавфсизлик кенгаши йиғилиши, Варшава йиғилиши ҳамда Жўлон ва Фаластин масаласида яккаланиб қолди,-деб қўшимча қилди. 
Эрон президенти Баржом келишувидаги масъулиятларига амал қилишни чеклаш тӯғрисидаги кейинги қадамларга ишора этиб, ҳеч ким Эроннинг Баржом ядровий келишувидаги масъулиятларини қисқартиришига сиёсий ва ҳуқуқий эътироз қила олмайди,-деб айтди.  
Руҳоний Ҳурмуз бўғозида Англия нефт танкерини ҳибсга олинишига ишора этиб, Англия кемалари Форс кўрфазида Эроннинг берган огоҳлантиришлари ва қонунларига риоят этмади ва Эрон ҳам қонунни ижро этишда бошқа мамлакатлар жидди муносабат қилади,-деб таъкидлади. 
PT​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий