Қирғизистон-Тожикистон чегарасида қуролли низо содир бўлди

Қирғизистон-Тожикистон чегарасида қуролли низо содир бўлди
Қирғизистон-Тожикистон чегарасида юз берган қуролли низода беш киши жароҳатланди. Бу ҳақда Қирғизистон давлат чегара хизматига таяниб ТАСС хабар берди.
"Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасида низо келиб чиққан. Дастлабки маълумотларга кўра, беш киши жароҳатланган", - дейилади хабарда.
Низо нимадан келиб чиққани ва жабрланганлар қайси давлат фуқароси эканлигига аниқлик киритилмаган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий