Россиянинг Самара областида 46 нафар ўзбекистонлик заҳарланди

Россиянинг Самара областида 46 нафар ўзбекистонлик заҳарланди
Россиянинг Самара области, Сизран туманида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг заҳарланиши юзасидан терговгача текширув ўтказилмоқда. Бу ҳақда Россия тергов қўмитасининг ҳудудий бошқармаси маълум қилди. 
Тергов маълумотларига кўра, 60 нафар ўзбекистонлик Кошелевка қишлоғига қишлоқ хўжалиги ишларига келган. Улар чеккароқда яшаб, ўзларига овқат тайёрлаб юришган. 16 ва 17 июлда 46 эркак заҳарланиш билан шифохонага тушган, уларнинг аҳволи енгил ва ўрта оғирликда деб баҳоланмоқда. 
Уларнинг заҳарланиши тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.

Комментарии (0)

Оставить комментарий