Ушаков: “Путиннинг тинчлик таклифлари Украина конференцияси натижаларини йўққа чиқарди”

Ушаков: “Путиннинг тинчлик таклифлари Украина конференцияси натижаларини йўққа чиқарди”
Россия президенти Владимир Путиннинг Украинани тартибга солиш бўйича билдирган тинчлик таклифлари Швейцарияда бўлиб ўтган Украина бўйича конференция натижаларини бекор қилди, дея давлат раҳбари ёрдамчиси Юрий Ушаков хабар берди.


«Саммит иштирокчилари бир кун олдин илгари сурилган таклифларимизни инобатга олишга мажбур бўлишди. Кўпчилик бу таклифларни дарҳол рад этган, аммо баъзилари бизнинг вариантимиз ҳақида ўйлашди», — дея қўшимча қилган у.

Ушаков Россия раҳбари нафақат урушни тугатиш, балки бу инқирозни барқарор ҳал қилишни таъминлаш ва можарони қайта бошламаслик шартларини келишиб олиш учун реал имконият яратганини таъкидлаган.

Президент ёрдамчисига кўра, Украина конференцияси тинчлик жараёнини илгари суриш учун муҳим ҳисса қўшмаган. У ҳатто ғарбликлар орасида ҳам Украина муаммосини Россия иштирокисиз ҳал қилиш мумкин эмаслиги аниқ эътироф этилганини айтган.

Украина бўйича тинчлик конференцияси

15-16 июнь кунлари Швейцарияда Украинадаги вазиятни тинч йўл билан тартибга солиш бўйича конференция бўлиб ўтди. Конференциянинг якуний баёнотида иштирокчиларнинг халқаро тан олинган чегаралар доирасида барча давлатларнинг, жумладан Украинанинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги тамойилларини таъминлаш вазифасига содиқлиги акс этган.

Конференция арафасида Путин Украина ДНР ва ЛНР, Херсон ва Запорожье вилоятларидан қўшинларини олиб чиқиб кетганини эълон қилиши ҳамда НАТОга киришни рад этиши биланоқ Россия ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиб, музокараларни бошлашга тайёрлигини маълум қилган.

«Россия Украинанинг нейтрал, қўшилмаслик ва ядровий бўлмаган мақомига эга бўлишини, уни демилитаризация ва денасификация қилишни талаб қилади», — деди Путин.

Унинг қайд этишича, Россияга қарши барча санкцияларни бекор қилиш зарур.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий