Франция раҳбари истеъфога чиқадими?

Франция раҳбари истеъфога чиқадими?
Франция президенти Эммануэль Макрон, эрта парламент сайловлари қандай бўлишидан қатъи назар, истеъфога чиқмаслигини айтди.


Макрондан Европа парламенти сайловларида президентлик коалициясидан икки карра олдинда бўлган ўта ўнгчи «Миллий уюшма» (RN) ғалаба қозонган тақдирда унинг истеъфосини талаб қилиш хавфи ҳақида сўралганда, у қуйидагича жавоб берган:

Конституцияни RN ёзмайди. Сайлов натижалари қандай бўлишидан қатъи назар, қонун чиқарувчи институтларнинг ўрни, президентнинг ўрни аллақачон белгиланган. Мен учун ҳам бу дахлсиздир.

Аввалроқ Europe 1 радиостанцияси президентга яқин манбаларга таяниб, Франция раҳбари ўз атрофидагилари билан Миллий ассамблеяга (Франция парламентининг қуйи палатаси) чақирилиши муносабати билан истеъфога чиқиш имкониятини муҳокама қилаётгани ҳақида хабар берганди.

Францияда 9 июнь куни бўлиб ўтган Европарламент сайловларида ўта ўнгчи Миллий уюшма (RN) партияси Макрон тарафдорлари коалициясида 31,36 фоиз овоз тўплаб етакчилик қилган эди. Шундан сўнг Макрон Миллий ассамблея, Франция парламентининг қуйи палатаси тарқатиб юборилиши ва муддатидан олдин парламент сайловлари икки турда — 30 июнь ва 7 июль кунлари ўтказилишини эълон қилди.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий