АҚШ Раисий ўлимига алоқадорлиги ҳақидаги даъволарга муносабат билдирди

АҚШ Раисий ўлимига алоқадорлиги ҳақидаги даъволарга муносабат билдирди
Теҳрон бортида мамлакат президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолёт ҳалокатига алоқадорликда айбламоқчи бўлса, Вашингтон кескин муносабат билдиради. Бу ҳақда президентнинг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан брифингда маълум қилди.


«Мен шуни айтишим мумкинки, бизнинг бунга ҳеч қандай алоқамиз йўқ. Агар у ёки бу босқичда Эрон бизни бунга ҳар қандай алоқадорлик учун жавобгарликка тортишга ҳаракат қилса, биз буни ўта қаттиқ, тўғридан тўғри ва намойишкорона рад этамиз», — деди у журналистлар учун ўтказилган брифингда тегишли масалага тўхталиб.

Аввалроқ Politico нашри Вашингтон Эрон расмийлари АҚШ ёки Исроилни Раисий бўлган вертолёт ҳалокатига алоқадорликда айблаши мумкинлигидан хавотирда эканини ёзганди. Нашрнинг қайд этишича, Вашингтон Теҳроннинг реакциясини диққат билан кузатиб, минтақавий статус-квони сақлаб қолишга умид қилмоқда ва шу билан бирга фаразий айбловлар Исроил билан муносабатлардаги кескинликнинг кучайишига олиб келиши мумкинлигидан хавотирда.

Эслатиб ўтамиз, 19 май куни Эрон президенти Иброҳим Раисий авиаҳалокат оқибатида ҳалок бўлди. Мамлакат шимоли-ғарбида Эрон президенти ва ташқи ишлар вазири бўлган вертолёт ҳалокатга учраганди.

Кучли туман ва тоғли ҳудуд туфайли ҳалокатга учраган вертолётни қидириш 10 соатдан ортиқ давом этган. Мутахассислар фикрича, фалокат техник носозлик ёки инсон омили туфайли юз берган бўлиши мумкин.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий