Туркияда Исроил фойдасига жосуслик қилганликда гумонланиб 33 киши ҳибсга олинди
Туркия ҳукумати Исроил фойдасига жосусликда гумон қилинган 33 кишининг ҳибсга олинганини маълум қилди, деб хабар берди AP.
Бундан ташқари, терговчилар Исроилнинг «Моссад» хавфсизлик хизмати билан ҳамкорлик қилгани айтилаётган яна 13 нафар гумонланувчини қидирмоқда. Ҳибсга олишлар Туркиянинг саккиз вилояти шаҳарларида, хусусан Истанбулда бўлиб ўтган.
Туркия матбуотининг ёзишича, қўлга олинганлар, хусусан, Туркияда яшовчи фаластинликлар, шунингдек, ўз мамлакати расмийлари ҳаракатларига қарши чиққан исроиллик фаоллар ҳақида маълумот йиғишда гумон қилинмоқда.
манба:zamin.uz
Комментарии (0)