Песков: “Ҳеч ким сайловда Путин билан рақобатлаша олмайди”

Песков: “Ҳеч ким сайловда Путин билан рақобатлаша олмайди”
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков мамлакат раҳбари Владимир Путин 2024 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этадими, деган саволга жавоб берди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Песковнинг сўзларига кўра, «Путин бўлажак президентлик сайловларида ўз номзодини кўрсатиш ёки кўрсатмаслигини ҳали эълон қилгани йўқ. Аммо президент ўз номзодини кўрсатса, мамлакатимизда ҳозирги босқичда президентга ҳақиқий рақобатчи йўқлиги аниқ».
Россияда президент сайлови мамлакатнинг амалдаги сайлов қонунчилигига мувофиқ, 2024 йил 17 мартда бўлиб ўтади.

Путиннинг ўзи сайловларда қатнашиш-қилмаслигига аниқлик киритмаган, бироқ унинг янги муддатга сайланиш ҳуқуқининг мавжудлиги Россиядаги вазиятни барқарорлаштиришини таъкидлаган.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий