Россия ностратегик ядро қуролларини Беларусга кўчиришни бошлади
Беларус президенти Александр Лукашенко Россия ностратегик ядро қуролларини мамлакатда тайёрланган омборларга кўчиришни бошлаганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, 25 май куни Россия президенти Владимир Путин унга «Беларусда ядро қуролини жойлаштириш бўйича ҳаракатлар тўғрисида"ги фармон имзолангани ҳақида маълум қилган.
«Олдин айтилган гаплар асосида қарор қабул қилинди. Биз [қуролларни] сақлаш жойларини ва бошқа нарсаларни тайёрлашимиз керак эди. Биз буни қилдик, шунинг учун ядро қуроллари ҳаракати аллақачон бошланди», деди Беларус президенти.
Владимир Путин 25 март куни Беларусда ностратегик ядровий қуролларни жойлаштириш қарорини эълон қилди. 25 май куни Россия ва Беларус мудофаа вазирлари Сергей Шойгу ва Виктор Хренин бундай қуролларни Беларусдаги махсус омборларда сақлаш тартибини белгиловчи ҳужжатларни имзолади.
манба:zamin.uz

Комментарии (0)