Саудия Арабистони биринчи марта коинотга аёл астронавтини жўнатади

Саудия Арабистони биринчи марта коинотга аёл астронавтини жўнатади
Саудия Арабистони 2023 йилнинг баҳорида биринчи аёл астронавтини коинотга жўнатади. Бу ҳақда Саудия Арабистони ахборот агентлиги (СРА) хабар берди.


Қайд этилишича, Axiom-2 миссияси доирасида саудиялик Райана Барнавидан ташқари астронавт Али Ал-Карни ҳам Халқаро космик станцияга боради.

NASA маълумотларига кўра, парвозни агентликнинг собиқ астронавти ва ХКСнинг биринчи аёл қўмондони Пегги Уитсон бошқаради, тадбиркор Жон Шоффнер учувчи сифатидаги вазифаларни бажаради.

Ахиом-2 миссияси доирасида хусусий астронавтлар SpaceX Crew Dragon космик кемасида станцияга бориши режалаштирилган. Улар ХКСда ўн кун қолиб, доимий экипаж билан бирга ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, Axiom-1 тижорий космонавтларнинг биринчи миссияси 2022 йилнинг апрель ойида бўлиб ўтган. Ҳар бир аъзо учун парвоз нархи 55 миллион долларга баҳоланмоқда.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий