Миланда ёнғин бинонинг 15 қаватини тўлиқ қамраб олди

Миланда ёнғин бинонинг 15 қаватини тўлиқ қамраб олди

Миланнинг жанубида кўп қаватли турар жой биноси ёниб кетди, деб хабар бермоқда маҳаллий Corriere della Sera нашри.

“Эҳтимол, 15-қаватдан бошланган ёнғин дарҳол ташқи қоплама орқали бутун бинога тарқалган”, дейилади хабарда.
Ҳозир воқеа жойида ўнлаб тез ёрдам ва ўт ўчирувчи машиналар бор. Қутқарувчилар уй аҳолисининг бир қисмини эвакуация қилишга муваффақ бўлишди, баъзилари тутуннинг ҳидини сезиб, дарҳол бинони тарк этишган.
Бино баландлиги 60 метр, унинг ташқи қопламаси полистирол маҳсулотидан қилинган. Нашрнинг хабар беришича, бинода 70та оила истиқомат қилади.



Италиянинг La Stampa нашрининг ёзишича, бинонинг юқори қаватида ҳали ҳам олов ёнмоқда ва бинодан қора тутуннинг қалин устуни кўтарилган. Бино атрофи ўраб олинган.
Бино ташқарисидаги қурилиш ашёларидан бинода таъмирлаш ишлари олиб борилаётганини билиш мумкин. Нашр ёнғин ўша ердан бошланганини истисно қилмайди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий