ЕИ ва АҚШ савдо урушини тўхтатишга келишиб олди

ЕИ ва АҚШ савдо урушини тўхтатишга келишиб олди

АҚШ ва ЕИ ўртасидаги савдо баҳси 2019 йилда, Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) Airbus компанияси Европа мамлакатларидан 15 йил давомида олиб келган субсидияни ноқонуний деб топганидан сўнг бошланганди.

ЕИ ва АҚШ вакиллари 2019 йилдан буён давом этиб келаётга савдо низосини тўхтатиш бўйича келишувга эришди, деб хабар берди Bloomberg агентлиги.
Агентликнинг маълумот беришича, душанба куни Европа комиссияси Брюсселда бўлиб ўтадиган ЕИ-АҚШ саммитига қадар Америка томони билан шартнома борасида келишувга эришишга улгуриш учун ЕИ аъзолари билан келишув шартларини муҳокама қилди.
АҚШ ва ЕИ ўртасидаги савдо баҳси 2019 йилда, Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) Airbus компанияси Европа мамлакатларидан 15 йил давомида олиб келган субсидияни ноқонуний деб топганидан сўнг бошланганди. ЖСТ АҚШга ЕИнинг 7,5 млрд долларлик маҳсулотларига нисбатан, сўнгра эса ЕИга АҚШнинг 4 млрд долларлик маҳсулотларига бож киритишга рухсат берди. 
Маълумот берилишича, ЕИ ва АҚШ пўлат ва алюминий атрофидаги баҳс доирасида жорий этилган икки томонлама импорт божларини бекор қилиш борасида ҳам келишувга эришиши мумкин. 2018 йилда Доналд Трамп маъмурияти 20 фоизлик импорт божларини жорий этган, шундан сўнг ЕИ, Хитой ва Россия худди шундай жавоб чорасини эълон қилганди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий