Германия соғлиқни сақлаш вазири “ниқоб можароси” ортида истеъфога чиқарилиши талаб қилинмоқда

Германия соғлиқни сақлаш вазири “ниқоб можароси” ортида истеъфога чиқарилиши талаб қилинмоқда

Германия соғлиқни сақлаш вазири Йенс Шпан 2020 йил бошида сотиб олинган сифатсиз ҳимоя ниқоблари билан боғлиқ можаро ортида истеъфога чиқарилиши талаб қилинмоқда.

Spiegel нашри журналистлари Шпан раҳбарлигидаги вазирлик 2020 йил бошида катта ҳажмда сифатсиз ҳимоя ниқобларини сотиб олганидан хабар топишган. Ушбу ниқобларни одатдаги тартибда тарқатишга рухсат берилмагани сабабли улар махсус кампания доирасида ногиронлар ва бошпанасизлар орасида тақсимланмоқчи бўлган.
Германиянинг Социал-демократлар партияси етакчилари Норберт Вальтер-Борьянс ва Саския Эскен Христиан демократлар иттифоқи аъзоси бўлган Шпан учун ушбу можаро изсиз ўтмаслиги кераклигини таъкидлашмоқда. 
“Христиан демократлар иттифоқи етакчиси Армин Лашет ўзини христиан деб атовчи партия учун Йенс Шпаннинг бундай можароли ёндашуви мақбул ҳисобланадими, деб ўзига савол бериши керак. Агар соғлиқни сақлаш вазири одамларни икки тоифага – юқори сифатли ниқобларни оладиганлар ва паст сифатлисини ҳам берса бўлаверадиганларга ажратса, бу номуносиб ва ғайриинсоний ҳисобланади”, деб таъкидлаб ўтган Вальтер-Борьянс.   
Таъкидланишича, бу турдаги можаролар 2021 йил сентябрда Германияда ўтадиган федерал сайловларда Христиан демократлар иттифоқи ва Христиан социал иттифоқ блокининг рейтингларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Охирги бир неча йиллар давомида илк бор ушбу блокдан канцлер лавозимига номзод Ангела Меркель бўлмайди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий