Афғонистонда автобус портлаши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

Афғонистонда автобус портлаши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди
Афғонистоннинг Забул вилоятида йўловчи автобусининг йўлда қўйилган минада портлаши оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди.
Воқеа Шаҳр-а-Сафа яқинида юз берган. Манбанинг хабар беришича, автобус ичида 25 киши бўлган.
Автобус портлаши 8 май куни Кобулдаги қизлар мактаби яқинида содир этилган терактдан кейин юз берди. Охирги маълумотларга кўра, 8 майдаги теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони 68 нафарга етди. Қурбонларнинг аксариятини 11 ёшдан 15 ёшгача бўлган қизлар ташкил қилади.
Тиббий ходимлар Кобулдаги терактда жароҳат олган 160дан кўпроқ кишига ёрдам кўрсатмоқда.
Афғонистон президенти Ашраф Ғани терактни қоралаб, бунда «Толибон»ни айблаган. Бироқ ҳаракат вакили «Толибон»нинг ҳужумга алоқаси йўқлигини, толиблар тинч аҳолига ҳар қандай ҳужумни қоралашини таъкидлаб ўтган.
Мамлакатда теракт қурбонлари хотирасига 11 май мотам куни деб эълон қилинди.
Қурбонлар оилалари Афғонистон ҳукумати ва ғарб давлатларини зўравонликлар ва урушга чек қўя олмаганликда айблаган.
Ушбу теракт АҚШ ва унинг НАТО бўйича иттифоқдошлари Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқишни бошлаган вақтда содир этилди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий