Тожикистон пойтахтида баландлиги 30 метрли Наврўз рамзи ўрнатилади

Тожикистон пойтахтида баландлиги 30 метрли Наврўз рамзи ўрнатилади

Шаҳар мэрияси вакилининг сўзларига кўра, Наврўз рамзи икки тадбиркор ташаббуси билан уларнинг маблағлари ҳисобига ўрнатилмоқда.

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳридаги «Дўсти» майдонида Наврўз байрамига атаб буғдой майсаси кўринишидаги улкан рамз ўрнатилади. Бу ҳақда шаҳар мэриясидаги ўз манбасига таяниб «Азия-Плюс» хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, унинг баландлиги 30, диаметри 16 метрга тенг бўлади.


Майдонга шунингдек, мевали дарахтлар, гуллар ва Наврўз билан боғлиқ турли инсталляциялар жойлаштирилади.
Мэрия вакилининг сўзларига кўра, Наврўз рамзи икки тадбиркор ташаббуси билан уларнинг маблағлари ҳисобига ўрнатилмоқда.

«Улар исмларини ва ушбу безак учун қанча пул сарфланишини эълон қилмасликни сўрашди», - деди у.
Бу йил Тожикистонда Наврўз тантаналари театрлаштирилган томошаларсиз нишонланади.

Комментарии (0)

Оставить комментарий