Тошкент гидрометеорология техникуми ташкил этилади
Гидрометеорология ва иқлим ўзгариши соҳасида бажариладиган илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш мақсад қилинган.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти тузилмасини тасдиқлаш ҳамда ходимлар малакасини ошириш ва ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш бўйича базавий ўқув муассасаси фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.Қуйидагилар Гидрометеорология илмий-тадқиқот институтининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланади:
- илмий-тадқиқот ишларини уларнинг натижаларини ишлаб чиқариш фаолиятига амалий ва мақсадли жорий этилишини ҳисобга олиб амалга ошириш;
- гидрометеорология ва атроф-муҳит соҳасида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни ривожлантириш;
- кузатувлар ва гидрометеорологик маълумотларга ишлов бериш, хавфли гидрометеорологик ҳодисалар хавфи ва минтақавий иқлимнинг эҳтимолий ўзгаришларини баҳолаш услубларини такомиллаштириш бўйича инновацион илмий тадқиқот лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- кузатувлар, гидрометеорологик маълумотларга ишлов бериш, шунингдек, хавфли гидрометеорологик ҳодисаларни прогнозлашнинг илмий услубларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;
- минтақавий иқлимнинг эҳтимолий ўзгаришлари, уларнинг оқибатларини прогнозлаш, асосий эътиборни қишлоқ хўжалиги ва сув ресурсларига қаратган ҳолда, иқтисодиёт тармоқларининг заифлигини баҳолаш услубларини ишлаб чиқиш;
- гидрометеорологик, агрометеорологик кузатувлар ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги пунктларининг мақбул жойлашувини белгиловчи ер усти кузатув пунктлари тармоғини ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш;
- Институт илмий лабораториялари ва ноёб объектларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш орқали босқичма-босқич модернизациялаш;
- халқаро тажриба ва инновацион ютуқлардан фойдаланган ҳолда илмий тадқиқот услубларини такомиллаштириш;
- гидрометеорология соҳасида илмий ходимларни тайёрлаш, соҳада фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва нуфузли хорижий илмий ташкилотларда уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.
Комментарии (0)