Тихановская АҚШ вакили билан Беларусь масаласини муҳокама қилди

Тихановская АҚШ вакили билан Беларусь масаласини муҳокама қилди

Светлана Тихановская аввалроқ Америка сенаторлари ва АҚШ Конгресси вакиллар палатаси депутатлари билан телефон орқали мулоқот ўтказганди.

Беларусь президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси ўринбосари Жорж Кент билан учрашди. Бу ҳақда «Пул Первой» Telegram-канали хабар берди.
Тихановская янги президентлик сайловини ўтказиш бўйича мулоқот ташкиллаштиришда АҚШ, ЕИ ва Россиянинг ёрдами масаласини кўтарди.
Тихановская аввалроқ Америка сенаторлари ва АҚШ Конгресси вакиллар палатаси депутатлари билан телефон орқали мулоқот ўтказганди.
У Лукашенконинг қонунийлигини тан олмаслик, қатағонга учраганларни қўллаб-қувватлаш ва намойишчиларни тарқатишда айбдор шахсларга нисбатан санкциялар киритиш зарурлигини таъкидлаган.
Аввалроқ Тихановская Александр Лукашенконинг инаугурация маросимидан сўнг унинг ваколатлари муддати тугаганлигини айтди ва ўзини мамлакатнинг ягона раҳбари деб атаганди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий