Қирғизистон Тожикистон томондан ўқ узилиши оқибатида бир ҳарбий яраланганини маълум қилди

Қирғизистон Тожикистон томондан ўқ узилиши оқибатида бир ҳарбий яраланганини маълум қилди

Айни пайтда Қирғизистон ва Тожикистон чегара хизмати вакиллари ушбу ҳолат бўйича учрашув ўтказмоқда.

Фото: РИА Новости
Қирғизистон-Тожикистон чегара участкасида содир бўлган ҳодиса натижасида Қирғизистон давлат чегара хизматининг (ДЧХ) ҳарбий хизматчиси ўқотар қуролдан яраланди. Бу ҳақда Қирғизистон ДЧХ матбуот хизмати хабар берди.
“Боткен районидаги Эки-Таш қишлоғида Тожикистон томондан нотаниш шахслар Қирғизистон чегара хизмати ҳарбийларига қарата ўқ узган”, дейилади хабарда.
Аниқлик киритилишича, чегарачи қўлидан жароҳат олган, унинг ҳолати қониқарли.
Айни пайтда Қирғизистон ва Тожикистон чегара хизмати вакиллари ушбу ҳолат бўйича учрашув ўтказмоқда.
Июнь ойида икки давлат чегарасида тўрт марта ана шундай ҳолат юз берганди. Икки давлат чегара хизматлари бир-бирини иғвогарликда ва ўққа тутишда айблаган.
 Тожикистон ва Қирғизистон 970 кмлик умумий чегарага эга. Ундан 519 километри аниқлаштирилган, қолган қисми эса баҳсли ҳисобланади.

Комментарии (0)

Оставить комментарий