COVID-19 янги аниқланган беморларнинг аксарияти - карантинга олинганлар орасида

COVID-19 янги аниқланган беморларнинг аксарияти - карантинга олинганлар орасида
Ўзбекистонда янги аниқланган коронавирус ҳолатлари асосан - карантинга олинганлар орасида, лекин аҳоли орасида ҳам 13 нафар бемор аниқланган - Нурмат Отабеков.
Ўзбекистонда коронавирус янги аниқланган беморларнинг аксарияти - карантинга олинганлар орасида. Бу ҳақида бош санитар шифокор Нурмат Отабеков “Ўзбекистон 24” телеканали эфирида хабар қилди.
Коронавирус касаллиги бўйича эпидемик вазият мураккаблигича сақланиб турибди. Куни кеча рўйхатга олинган 96 беморнинг 81 нафари карантин муассасаларига жойлаштирилган шахслар орасидан аниқланган бўлса, 13 нафари аҳоли орасида қайд этилган. 2 нафари эса халқаро юк ташувчи шахслар орасида аниқланган, - деди Отабеков.
Шифокор айтишига қараганда, бугунги кунда Ўзбекистонда 3 минг 965 нафар киши коронавирусга чалинган. 4  июнь куни 73 нафар бемор қайд этилган. Соғайган беморлар 3087 кишини – яъни умумий касалланганларнинг 78 % фоиздан кўпроғини ташкил қилган. Айни дамда шифохоналарда даволанаётган беморлари сони 862 нафарни ташкил қилмоқда. Улардан 9 нафарининг аҳволи оғир, 1 киши - ўта оғир.
Карантинга олинган фуқаролар сони 48 мингдан кўпроқ. Улардан 21 минг нафари - стационар шароитда карантинга жойлаштирилган. Карантин тадбирлари давом этяпти. 
Юқоридаги вазиятдан келиб чиққан ҳолда, фуқаролар томонидан йўл қўйилаётган ҳар бир эҳтиётсизлик - касалликка чалиниш эҳтимолини юзага келтиради. Шунинг учун мақсадсиз кўчага чиқманг, кўчага чиқсангиз, албатта, дока ниқобда бўлинг, мулоқот пайтида масофани сақланг, уйга қайтгач антисептик воситалардан фойдаланинг. Шундагина, касалликка чалинишдан ўзингизни ва оила аъзоларингизни, яқинларингизни ҳимоя қилган бўласиз, деди Нурмат Отабеков.

Комментарии (0)

Оставить комментарий