Тожикистонда коронавирус юқтирганлар сони 4 мингдан ошди
Соғайганлар сони 2089 нафар бўлиб, 1814 киши касалхоналарда шифокорлар назоратида бўлиб турибди.
Фото: Asia-PlusТожикистонда 1 июнь ҳолатига кўра COVID-19 билан касалланганлар сони 4013 кишига етди. Бир суткада 83 кишида коронавирус аниқланган. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Ўлим ҳолатлари бўйича кўрсаткич беш кундан буён ўзгармади – эпидемия бошланганидан буён 47 киши вафот этган.
Соғайганлар сони 2089 нафар бўлиб, 1814 киши касалхоналарда шифокорлар назоратида бўлиб турибди.
Тожикистон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозирда мамлакатдаги 85та касалхонага 7500 нафар шифокор ва 25 минг нафар ўрта тиббиёт ходимлари сафарбар қилинган.
Комментарии (0)