Махсус комиссия Россиядан кетмоқчи бўлаётган ўзбеклар ва тожиклар масаласини ҳал қилади
Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистон вакиллари Самара областидаги чегараолди ҳудудида уйларига қайтиш умидида тўпланган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари масаласини ҳал қилади.
“Интерфакс” ахборот агентлигига Самара вилояти маъмурияти матбуот хизматида маълум қилинишича, айни вақтда Самара областига Россия ва Қозоғистон ўртасидаги чегара очилиши умидида келган ўрта осиёлик фуқаролар рўйхати тузилмоқда.
“Минтақавий штаб Ўзбекистон ва Тожикистоннинг 936 фуқаросини ватанларига қайтариш билан боғлиқ вазиятни ҳал қилиш учун чоралар кўрмоқда”, деб айтган манба.
Чегараолди ҳудудига келганлардан кўпчилигининг Россия ҳудудида қолишга рухсат берувчи ҳужжатлари муддати тугамоқда. Барча мигрантлар лагер-обсерваторга жойланиб, егулик, сув ва ҳимоя воситалари билан таъминланган.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Россияда бўлган 65 минг ўзбекистонлик коронавирус пандемияси сабабли киритилган карантин чоралари шароитида уйга қайтишга ариза топширганларини маълум қилган. Шунингдек, Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган ўзбекистонликларни ватанга қайтариш мақсадида бир марта истисно тариқасида рухсат берилиши маълум қилинганди.

Комментарии (0)